Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 18 март куни ўртача ҳарорат кундузи +17... +19 даража бўлиши, тунда эса 0... -2 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-6 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Тоғли ҳудудларда тонгда туман тушиши мумкин.