Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 март санасида Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалиниш юзасидан статистик маълумотни эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, сутка давомида юртимизда 124 кишида коронавирус аниқланган. Шуларнинг 99 нафари — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Таъкидлаш жоиз, бу 2021 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Аввалроқ 14 мартда 111 кишида, 6 мартда эса 115 кишида коронавирус касаллиги аниқланган эди.