Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1932 йилнинг 17 декабрида Фарғона вилоятининг Катта Тагоб туманида дунёга келган Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида оламдан ўтган. Худойберди Тўхтабоев жуда кўп асарлар муаллифи бўлиб, унинг «Сариқ девни миниб» номли асари жуда катта машҳурликка эришган. Шунингдек, унинг «Сеҳрли қалпоқча» эртак-қиссаси хорижий тилларга ҳам таржима қилинган.
Тўхтабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонлари билан тақдирланган. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб қоламиз.