«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари: Ривожланган мамлакатлар ҳам монополия туфайли ўсган

6-02-2019, 10:53
Жамият
«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари: Ривожланган мамлакатлар ҳам монополия туфайли ўсган
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 5 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров хорижий автомобильларни Ўзбекистонга олиб кириш учун белгиланган давлат божи нима сабабдан қиммат эканлигига изоҳ берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.

«Агар давлат божи арзонлаштирилса, бозорга хорижий ишлаб чиқарувчилар эркин кириб келади. Биз 200—250 минг автомобиль ишлаб чиқарамиз, Volkswagen эса 10 миллионта автомобиль ишлаб чиқаради. Кимнинг маҳсулоти зўрроқ бўлади, кимнинг маҳсулотининг таннархи яхшироқ бўлади?

Мана халқаро тажрибадан мисол келтирадиган бўлсак, АҚШда электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2013 йилда литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи Gigafactory’ни қуришни режалаштираётганини маълум қилди. Илон Маскнинг эълонидан сўнг Gigafactory ўз ҳудудида қурилишига эришиш учун олтита штат губернатори ўртасида кураш бошланди. Курашда Невада штати ғалаба қозонди. Сабаби ушбу штат Tesla’га 1,4 миллиард доллар миқдорида солиқ имтиёзини тақдим этди. Бу эркин савдо, бизнесда тенг ҳуқуқлиликни илгари сурадиган Америка Қўшма Штатларида кузатилган ҳолат.

Шунинг учун, хорижий автомобилларга давлат божини туширишда ўта эҳтиёткор бўлиш зарур. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар доим ҳимоя қилиш керак», — дейди Азиз Шукуров.

«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосарининг фикрига кўра, Япония ва АҚШ каби ривожланган мамкалатлар ҳам ўз вақтида монополия туфайли ўсган.

«Агар Жанубий Корея, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатлар тарихига назар ташласак, улар кучли компаниялар, монополия ортидан ривожланганини кўриш мумкин. Мен монополия яхши ёки ёмон демайман, шунчаки ҳар қандай давлат бу босқичдан ўтган» — дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Nadir 6 феврал 2019 18:56
Раис уринбосари тарихни яхши урганмаган куринади. чунки монополия бор жойда ривожланиш булмайди. мисол килиб келтирган АКШ, Японияда хакикий соф ракобат борлиги туфайли ривожланиш жадал булган, ва булади. 250000 та яхши сифатли, арзон таннархли автомобил ишлаб чикаринг, шунда сиз 10 млн та автомобиль ишлаб чикараётган Фольксваген корхонаси билан ракобатлаша оласиз, бизда чикаётган автомобиллар билан оддий Фольксвагеннинг модельный ряд автомобилларини таккослаб куринг, жуда катта фарк бор, афсуски бизнинг автомобил фойдасига эмас бу фарк.. Уят шунака интервью билан халкка мурожат килиш.
Улугбек 6 феврал 2019 22:05
Сиз киргазинг 8-12 хил турдаги ракобатдош автомобиль ишлаб чикарувчи хамкорларни (Хитойдан ташкари, улар якинда бутун дунени босиб олишади), шунда курасиз давтатни куркини ва ривожини хамда ишлаб чикаришдаги сонни. Каерга караманг шевролет интернетда хам, ахборот воситаларида хам куйингчи барча жойида. Аммо бюджет ташкилотларида тендер йуколмаган. Нима учун Халк тендер шаклида, яни ракобат оркали узи хохлаган автомоблни сотиб ололмайди.
Davrbek 6 феврал 2019 22:52
Tesla масаласида жуда кулгили фикр билдирилибди. АКШ бизнес мухити, штатларнинг имтиёзлари хакида кенгрок укисалар яхши буларди. Автосаноатдек катта компания рахбарининг уринбосарига ярашмайдиган гап булибди. Эсиз....
Рустам 7 феврал 2019 08:54
Совести у Вас нет! Для поднятия экономики страны нужна здоровая конкуренция, а не втюхивание некачественного авто своему народу по завышенным ценам. Уважаемый не сравнивайте экономику Америки и др. Государств с Узбекистаном. Сегодняшний день требует кардинальных перемен, а мы до сих пор не можем перейти бюрократический барьер развития страны и здоровой идеалогии. Хватит уже издеваться над людьми, простому народу не нужны Ваши байки и сказки, создайте конкуренцию, рынок и народ сам выберет что ему нужнее. А gm в свою очередь снизит цены и улучшит качество! Не это ли цель концепции развития Узбекистан а!?
Фио 7 феврал 2019 10:57
Сравнил ... ((
Sabr 7 феврал 2019 12:18
Tarixni chuqur o'rganing keyin hulosa qiling. Sayoz fikr yuritkandan ko'ra, avtomoshinalani sifatini yaxwilela. Axoli noilojlikdan silani tarixiy moshinelani ovotti.
Sherzod 7 феврал 2019 21:21
Manimcha rastamojkani bekor qilish kereg chunki odamlar xammasi xam bu moshinalardi mingsi kelavermeydi. Qani endi iliji bosa istagan rusumdagi moshinani olib kirib minsak shunda GM xam ozmoz rivojlanardi chunki raqobat boladi raqobat bor joyda esa osish rivojlanish boladi. A bizda xozir qandey xoxlasa shundey ishlab chiqarilyabdi i narlari juda yuqori buday narglarga moshina olish uchun xalol oylikni yetqazib bomidi natijada bizda poraxorlik rivojlanyabdi mana nima bizda rivojlanyabdi oshanchun xar bir ishni oxrini oylab va kelajaka foydali ish yuretelik bu mening shaxsiy fikrim
Rustam 9 феврал 2019 01:09
Monopoliyani nima ekanligini bilmaydiga bunaqa chala rahbarlarni tezroq yoq qilish va monopolistlarni tugatish zarur
Шухрат 11 феврал 2019 19:58
Шуларга ўҳшаган қасам хўр патҳалимларни деб............

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Қорасув шаҳрида содир бўлган можароли вазиятни муҳокама қилди

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз...
Кеча, 22:29

"Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган аудиоёзувларга пойтахт ҳокимияти жавоб қайтарди (+ВИДЕО)

Бугун ОАВда Тошкнт шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг баланд оҳангда аҳоли билан гаплашаётган аудиоёзувлар тарқалган...
Кеча, 18:23
/ Муҳокамалар +5

Мактабларда иккинчи хорижий тил жорий этилади. Япон тили ўқитувчилари учун эса қўшимча ҳақ тўланади

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат...
Кеча, 18:03

Самарқандда кўпчиликнинг ҳаловатини бузган "кортеж" иштирокчилари қамоққа олинди

Самарқанд вилоятида "ЗАГС"га кетаётган "кортеж" иштирокчиларининг 2 нафари 10 суткага, 9 нафарига эса 7 суткадан қамоқ...
Кеча, 16:11

Сенат раиси Танзила Нарбаева танлов эълон қилди

Маълумки эртага, 23 август куни Олий Мажлис Сенатида йигирма биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун...
Кеча, 15:06