Шу кунларда IT-технологияси бўйича мутахассислар Тошкент метросига уюштирилган киберҳужумнинг олдини олди. Шундай ҳужумларнинг бирига «Бекат-3» метро бекатидаги соатни кўрсатиб турувчи табло дуч келди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ манбаси хабар қилди.
Ҳужум натижасида “хакерлар” таблонинг парол ва логинини бузиб кириб, бир неча дақиқаларга беҳаё ёзувларни пайдо қилди. Мутахассисларнинг таҳмин қилишича, соатлар Wi-Fi орқали назорат қилинган.
Ҳозирда ҳолат масъуллар томонидан ўрганиляпти, ушбу ишни содир этганлар эса қидирилмоқда. Ўз навбатида «Тошкент метрополитени» телекоммуникация тармоқларига ноқонуний уланиш учун жиноий жавобгарлик борлигини эслатиб қўйди.