Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди

Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди
ДХХ идоралари томонидан қалбаки хорижий валюталарни мамлакатимизга олиб кириш ва муомалага чиқаришга қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 АҚШ доллари бўлган «Iphone 12» русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлишади ва сотувчига келишилган пул маблағини беришади. Бироқ, сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб, пулларини қайтариб беради.

Қалбаки долларни ўтказиш бўйича хийлалари иш бермаган тўрттовлон энди пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида тўхтатилди. Текширув давомида улардан қалбаки 10100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Бу каби ҳолат Наманган вилоятида ҳам қайд этилди.

Жумладан, Уйчи туманида яшовчи фуқаро Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шериги билан Наманган шаҳридаги акциядорлик тижорат банки ходимининг ишончига кириб, ўзларида мавжуд бўлган катта миқдордаги қалбаки АҚШ долларини унга банкдаги детектор орқали текшириб кўришини, агар қурилмадан ўтса уларни ҳақиқийсига алмаштириб беришини, эвазига ҳар 1000 АҚШ доллари учун унга 200 АҚШ долларидан беришларини айтишади.

ДХХ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки қонунбузар шахс қалбаки 7050 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириш учун банк ходимига берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги қалбаки долларлар 50 долларлик купюралардан иборат бўлиб, улар хориждан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноятлар ишлари доирасида қалбаки хорижий валюталарнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг республикамизга олиб кирилишига алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди