Хабарингиз бор кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кескин муҳокамаларга сбааб бўлган эди. Видеода Олмалиқ шаҳрида кўчада сотувчилик қилиб ўтирган аёлларни солиқ хизмати ходимлари судраб кетаётгани акс этган эди.
Ушбу ҳолатдан сўнг ДСҚ раиси тезкорлик билан узр сўраб, ходимларга чора кўрилишини айтган эди. Маълум қилинишича, видеодаги ходимлар ишдан олиниб, барча унвонлари бекор қилинган. Шунингдек, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг яна 8 нафар ходими ҳам ишдан олингани, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилгани ҳам маълум қилинди.
Хабар қилинишича, ДСҚ томонидан воқеа бўйича махсус видео тайёрланган ва унда собиқ ходимлар узр сўраган. Шу билан бирга, видеода жабрланган аёлларга бозордан жой ажратилгани ҳам маълум қилинган.