Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талаба вафот этди
5 февраль куни Санкт-Петербургнинг Кимё-фармацевтика давлат университети талабаси бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Бобурбек Очилов томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берди.

Унинг дўсти ва тенгдоши Баҳрулло Умаров эса бир неча жароҳатлар билан Марианск касалхонасига ётқизилган.

Бобурбек гуруҳдошининг айтишича, у фармацевт бўлиш орзусида кафедрама кафедра юриб назорат ишлари топшириб юрган. Шундай кунларнинг бирида Аптекарская ва Попова корпуслари орасидаги томдан тушган муз унинг ҳаётига нуқта қўйган. Бобурбек ёнида унинг дўсти Баҳрулло ҳам бўлган.

Муз бўлаги тушган Аптекарская проспектида жойлашган 6-бино университет балансида бўлиб, унинг томини тозалаш ишларига ўқув юрти ходимлари жавобгар.

Содир бўлган воқеадан сўнг Санкт-Петербург прокуратураси Петрограддаги барча федерал муассасалар томларини текширишга қарор қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талаба вафот этди