Хабар қилинишича, Арипов раислигда коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ҳали чегараларни ёпиб қўймагани ва бунга асос йўқлиги, лекин шундай бўлсада касаллик кўпайишни бошлангани таъкидланди. Шунингдек, касаллик ёш болалар орасида кўпайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Ҳозир касаллик ҳам ўз турини ўзгартириб, янада хавфлироқ бўла бошлади. Аввал болаларга таъсир қилмаган бўлса, ҳозир аксинча бўляпти, ҳаттоки боғча болаларига ҳам таъсир қиляпти, – деди Бош вазир.
Шунингдек, ҳукумат раҳбари мамлакатимизда касалликнинг “африканча” штамми ҳам аниқланганини айтиб ўтди.