Хоразм вилоятига от ва унинг устида Жалолиддин Мангуберди сиймоси бўладиган ҳайкал ўрнатилиши кутилаётгани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, ўша ҳайкал Россиянинг Жуковский шаҳрида ясалмоқда. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Унинг баландлиги 25 метр бўлиши кутилмоқда. Ҳайкалда от билан бирга унинг устида Жалолиддин Мангуберди сиймоси ҳам гавдаланади. Ҳайкал Ўзбекистон ҳукумати томонидан буюртма қилинган ва унинг якуний версиясини Ўзбекистон Президенти тасдиқлаган.
Хабар қилинишича, лойиҳа устида 2 йилдан бери ишланмоқда. У ясаб бўлингач Гиннеснинг рекордлар китобига кириши айтилмоқда.