Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда мутасаддилар пойтахтда савдо объектларида карантин талабларига риоя этилишини ўрганди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, карантин талабларига риоя этилишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган ва улар дам олиш кунлари бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларида ходимлар ҳамда харидорларнинг карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 апрелдан мамлакатимизда карантин чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар қилинган эди.