Филиппинда ёлғиз оналар ўртасида Miss Global International 2018 халқаро гўзаллик танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
50 нафардан ортиқ номзод иштирок этган танловда америкалик Памела Урбина биринчи, ўзбекистонлик Тамила Хўжаева эса иккинчи ўринни эгаллади.
У танлов якунлари бўйича Miss Global Uzbekistan 2018 унвонини қўлга киритадиган бўлди.
6 йилдан бери ўтказилиб келинаётган ва ёлғиз оналар ўртасидаги ягона халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 11 февраль куни бўлиб ўтади.