Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйиш учун пул талаб қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган. Фуқаро ушбу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилмоқчи бўлган ва бу хизмат учун 4,5 минг доллар сўраган. Ғ.Ш. айтилган пулнинг 2,5 минг долларини олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб бориляпти.