Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида эса яна 24 миллион инсон яшайди, дея хабар қилади "Халқ сўзи online".
Ўзбекистоннинг урбанистик келажагига доир фикрлари билан ўртоқлашар эканлар, Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр ҳамда “Calatrava Grace Corporation” компанияси ижрочи директори Майкл Селлман ана шундай некбин прогнозни билдирдилар.
Воқеалар ривожининг яна бир тахминий йўналишига кўра, келгусида Наманган, Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Нукус шаҳарлари Қарши, Қўқон, Чирчиқ, Фарғона, Жиззах ҳамда Урганч шаҳарларини қувиб ўтиб, йирик марказларга айланади. Тошкент ёки унга яқин жойлашган иккинчи даражали катта шаҳарлар атрофида йўлдош-шаҳарчалар бунёд этилиши эҳтимоли ҳам бор.
Старр ва Селманнинг фикрича, Ўзбекистон ўртадан юқори даражадаги даромадли мамлакатлар схемаси асосида ривожланса, яқин ўн йилликлар ичида у мислсиз юқори урбанизацияга эришади. Бу эса ҳозирнинг ўзидаёқ йилига миллионлаб янги шаҳар уйлари қуриш заруратини кўрсатиб турибди. Айни пайтда мамлакатда миллионлаб шаҳар уйларига эҳтиёж мавжуд. Тураржой етишмовчилиги аллақачон йилига 100 минг донадан ортмоқда. Ўзбекистон бу ўткир муаммоларни қандай ҳал этади — жавоб топиш осон эмас.