«Уйи бузилганларга ҳар доим яхшироқлари берилган» — Тошкент ҳокими

«Уйи бузилганларга ҳар доим яхшироқлари берилган» — Тошкент ҳокими
Тошкентда уйи бузилганларга ҳар доим шароитлари яхшироқ бўлган турар жойлар берилган, деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкентда уйлари бузилганларга ҳар доим шароитлари яхшироқ бўлган турар жойлар берилган, деди пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Газета.uz» мухбирига Yunusobod Business City ва Mirzo-Ulugbek Business City лойиҳалари тақдимоти жараёнида.

«Болалигимдан, мен эса Тошкентдан 44 йилдан буён яшаб келмоқдаман, яхши уйни бузиб ёмонини беришганини эслолмайман. Ҳар доим 10−20 фоизга яхшироқ яшаш имконини беришган. Бошқа туманда, балки — ноқулай туманда бўлиши мумкин, бироқ одамларнинг ҳаёт даражаси бунга қадар яшаганларидан ёмонлашмаган. Бу менимча энг асосийси», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Аввалроқ Yunusobod Business City қурилиши режалаштирилаётган Янги Шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасидаги 237 та уйда истиқомат қилувчи аҳолини кўчириш бўйича ишлар бошлангани хабар қилинган эди. Ҳоким сўзларига кўра, одамларни «янги уйлар кутмоқда».

«Юнусобод туманидаги „Отчопар“ маҳалласида яшовчи одамлар… Сизга ўша ерга бориш ва ўз кўзларингиз билан кўриш, одамлар билан суҳбатлашишни тавсия қиламан. Одамлар янги уйлар қачон берилишини кутишмоқда. Уларга квартира Янгийўлдан берилса ҳам фарқи йўқ — боришади. Улар бунга рози. У ерда яшаб бўлмай қолган. Оддий гигиена йўқ у ерда», — деди пойтахт маъмурияти раҳбари.

У аҳолига истагига кўра Сергели туманидаги янги уйлар ёки Юнусобод тумани «Уч қаҳрамон» маҳалласидаги икки қаватли коттежларга кўчиш таклиф қилинмоқда.

«Сергелида тайёр уйлар бор, боришсин. Бу уларнинг хоҳишига боғлиқ. Агарда исташмаса, етти ойда икки қаватли виллалар қурамиз („Уч қаҳрамон“ маҳалласида — таҳр.). Бир уй — бир вилла бўлади. Фарқи йўқ у ерда қанча оила яшайди — уч, балки тўрт оила. Лекин улар бунгача ёмон шароитларда яшашган. Вилла қимматроққа тушиши мумкин. Агар биз баҳолайдиган бўлсак, улар ютқазишмайди. Алмашиш бўлади», — дея изоҳ берди ҳоким.

Yunusobod Business City қиймати 300 млн доллар ва Mirzo-Ulugbek Business City — 420 млн долларни ташкил этаётган бўлса, Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу кўрсаткичлар ўзгариши мумкинлигини қайд этиб ўтди.

«Булар дастлабки баҳолар. Агар Daikin кондиционерларини қўйсак, қимматроқ бўлади. Агар Airfel бўлса арзонроқ. 7 долларлик ва 15 долларлик паркетлар бор. Инглиз ойналари бор, турк ойналари бор. Буларнинг барча нархига боғлиқ», — деди Тошкент ҳокими.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шухрат 11 апрел 2019 01:53
    Жохонгир брат ЗУР ишлавотлла хаммаеони обод кивотила Отезга рахмат.шунака инсонлла купайсин .Оллохим панохода асрасин брати.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Уйи бузилганларга ҳар доим яхшироқлари берилган» — Тошкент ҳокими