Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар халқ таълими вазирининг айтган гапини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аввалроқ тармоқларда Шерзод Шерматовнинг юқори синф вакиллари ёз ойларида яхши пул топиши ҳақидаги гапи тарқалган эди. Вазир айрим юқори синф вакиллари 15-20 млн сўмдан кўпроқ пул топишини айтган эди.
Вазир шу йўл билан болалар вақтини бекор сарфламаяпти деган фикрни илгари сурмоқчи бўлди. Тармоқ фойдаланувчиларини вазирнинг маош ҳақида айтган гапи “шок”га туширди. Ушбу гап изоҳида ўзбекистонликлар ҳатто катта ёшли инсонлар ҳам бунча пул топа олмаслигини ёзмоқда.