Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко Эверестга чиқди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Денисенко кеча, 1 июнь куни 8848 метр баландликка чиқиб, мамлакатимиз байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди.
Таъкидланишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши. Алпинистнинг ушбу чўққига чиқиши мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланди.