Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда (+ФОТО)

Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда (+ФОТО)
1980 – 1983 йилларда афғон урушида қатнашган бухоролик уруш фахрийси бугун деҳқон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Абдураҳим Саидов Бухоронинг чекка бир қишлоғида, кичик бир ҳовлида оиласи билан истиқомат қилади. Ёши олтмишга бориб қолганига қарамай ҳар тонг эрта уйғониб, Ғиждувон бозорига шошилади. Уруш фахрийси бу ерда аравада юк ташийди.

У ёши катта бўлишига қарамай, оғир меҳнатдан қочмайди. «Араванинг юклари афғон уруши хотираларидек оғир эмас», дейди қаҳрамонимиз. У азалдан ҳаётнинг унча-мунча қийинчиликларини писанда қилмаган. Урушнинг даҳшатли кунларига гувоҳ бўлган. Ҳарбий операцияларда қатнашган ва соғ-омон уйига қайтиб келган.

У ўз қишлоғида ҳар бир ўтган кунидан рози яшаб келмоқда. Абдураҳим ака аскарликни ўтаб қайтган даврда олган ҳужжат, медаль ва суратларини сақлаб келади. Вақти-вақти билан уларни сандиқдан олиб, бир кўздан кечиради. Невараларига хотираларини сўзлаб беради, телевизор орқали ҳарбий парад ва байрамлар намойиш этилганда, уларни завқ билан томоша қилади.

Уруш тугаган, орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди, лекин инсон кўнгли барибир кичик бўлса-да, эътиборга муҳтож қолаверар экан. Абдураҳим Саидов бозорда арава тортиб кун кўрар экан, уни ҳам бир куни йўқлаб қолишларини орзу қилади.

Унинг замонавий бўлмаса-да, кўкрак қисмига медаллар илинган одми костюм-шими бор. Бу медаллар эса қаҳрамонона хизматлари учун берилган, унут бўлишга лойиқ эмас.

Маълумот учун, 15 февраль куни совет аскарларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилганига 30 йил тўлди.

Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда (+ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 16 феврал 2019 18:29
    Албатта бундай довюрак инсонларимизни унутишга хаккимиз йук.
  2. Orif 16 феврал 2019 16:42
    Chakka -chakka qishloqlardan afg'on urushida qatnashganlarni ruyxatga olib,ularni ham rag'batlantirish choralarini ko'rmoqlik lozim.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда (+ФОТО)