Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида бўлиб ўтган тўйда кортежда иштирок этган автомобиллар “илон изи” бўлиб ҳаракатланди. Ушбу ҳолат акс этган видео тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг маълумот беришича, тўй 28 май куни бўлиб ўтган. Унда иштирок этган «Малибу» ва «Каптива» автомобилларининг барчаси аниқланган.
Таъкидланишича, уларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 128-5-моддасининг иккинчи қисми ва 129-моддасининг биринчи қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Унга кўра, ҳайдовчилар БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.