Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, аномал иссиқ ҳаво 3 июндан 7 июнга қадар кузатилади. Шу кунлари ўртача ҳарорат ушбу давр учун кузатилиши керак бўлган нормал ҳароратдан 7-10 даража юқори бўлади.
Кундузи +40... +43 даража бўлиши, жанубий ҳудудларда +46 даражага кўтарилиши кутилмоқда.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.