Ижтимоий тармоқларда блогер Диёра Азимова муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Азимова дам олишда олинган суратини жойлади. Суратда у турмуш ўртоғи билан дам олаётганини кўриш мумкин.
Фойдаланувчилар блогерни чўмилиш кийимидаги сурати учун танқид қилган. Хейтерлар ушбу ҳолат блогерга аъзо бўлган ёшларга салбий таъсир қилишини таъкидлаган. Блогернинг ўзи танқидчиларга уни тармоқларда кузатмасликни ва шу орқали ўзларининг ҳамда блогернинг жаҳлига тегмасликни маслаҳат берган.