Кеча ижтимоий тармоқларда “тренд”га чиққан видео муаллифи ва унинг “қаҳрамони” топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Гап шундаки, видеода давлат рақами 01Т600АА бўлган “Equinox” ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, унга “бор йўқол” дея қўпол муомалада бўлиб, ҳаракатни давом эттирганини кўриш мумкин. ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, рулда 39 ёшли К.С. бўлган. У топилган ва тегишли тартибда жазоланган.
Фуқарога нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси тартибида баённома тузилган ва автомашинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.