Хабарингиз бор Ўзбекистонда транспорт воситасини рухсат этилган тезликдан ошириб ҳаракатланган ва унинг натижасида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлиши ҳақида фатво эълон қилинган эди.
Ушбу фатво оммага ҳавола этилгач, Газета нашри шундай ҳолатда вафот этган шахсларга жаноза ўқилиши ёки ўқилмаслиги билан қизиқди.
Нашр мусулмонлар идорасининг фатво бўлими мудири Ғуломжон Холбоевдан шу юзасидан сўради. Холбоев бизнинг ҳанафий мазҳабимизда ўз жонига қасд қилган кишига ҳам жаноза ўқилишини, шундай экан, тезликни ошириб вафот этган инсонга ҳам жаноза ўқилишини таъкидлаб ўтди.