Тошкентда навбатдаги фирибгар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 1 июнь куни одамларни алдаб келган фуқаро А.Х. ушланган. Таъкидланишича, у olx.uz сайтига эълон жойлаштириб, квартира беришини айтган. Шундан сўнг у мижозлар билан қўнғироқлашиб, бошқа одамга бериб юбормайман деган ваъда билан олдиндан пул олган. Эркак ўзини хизмат сафарида юрган ҳарбий деб таништирган.
А.Х. йил давомида 100 дан ортиқ одамларни 80 млн сўмга алдаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.