Ўзбекистонда эркаклар зўравонликдан жабр кўриб, Аёлларни реабилитация қилиш марказларига мурожаат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу пайтгача реабилитация қилиш марказларига умумий ҳисобда 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак. Марказларга мурожаат қилганларнинг аксарияти руҳий зўраволникдан азият чеккан. Шунингдек, жинсий ва иқтисодий зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилганлар ҳам борлиги маълум қилинди.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз қонунчилигида зўравонликнинг 4 та – жисмоний, жинсий, руҳий, иқтисодий турлари бор.