Ижтимоий тармоқларда она ва бола ҳайкали устига чиқиб ножўя хатти-ҳаракат содир этган қизнинг видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида шу йилнинг 2 май санасида содир бўлган. Видеодаги қиз 2000 йилда туғилган Э.С. экани маълум бўлган.
Қиз топилган ва у қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан иш кўрилган ва судга оширилган. Таъкидланишича, мазкур моддадаги қонунбузарликни содир этган шахслар БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима тўлашлари ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиниши мумкин.