Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Муносабатда бу мутлақо мумкин эмаслиги алоҳида таъкидланган. Унда шунингдек, истеъмоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз экани қайд этилган.
Эшак гўштининг ҳаромлиги Ҳайбар ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади, – дейилади муносабатда.