Мутахассислар огоҳлантиради: Нос чекиш саратонга олиб келади

Мутахассислар огоҳлантиради: Нос чекиш саратонга олиб келади
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали шифокорлари Р.Холиқулов, Э.Багировлар носнинг қандай тайёрланиши ва унинг салбий томонлари хусусида ўз фикрларини билдиришди.


Юртдошларимизнинг салбий одатларимиздан бири бу нос чекишдир. Кўпчилик носни анъанавий усулда тил остига ташласа, баъзилар пастки лаб орқасига, яна кимдир бурун бўшлиғига жойлаштириб чекади. Носнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини билсак-да ундан воз кеча олмаймиз.

Нос асосан тамаки, доғланмаган ёғ ва оҳак каби маҳсулотлар аралашмасидан ҳосил бўлади. Лекин уни тайёрлашда ҳар хил усуллардан фойдаланишади. Чунончи, Каттақўрғон носида ёғ миқдори камроқ, донадор шаклда бўлса, Ургутда тайёрланган нос таркибида тўлиқ ўчирилмаган оҳак моддаси бўлиб, у шиллиқ қобиқларни кўпроқ куйдиради. Ушбу маҳсулот узоқ вақт истеъмол қилинса, оғиз бўшлиғи шиллиқ қобиғида ўсма касалликларининг ривожланишига олиб келади.

Нос чекишнинг зарари хақида айтсангиз, кўпчилик «Менинг отам, бобом ёки тоғам 50 йил, 60 йил нос чеккан, лекин ҳеч қандай асорати бўлмаган», дейишади. Аммо ҳар бир организм ўзига хос, ташқи муҳит таъсирига турлича реакция беради. Нос чеккан кишиларнинг ҳаммаси ҳам саратон касалига йўлиқмайди, албатта. Лекин ҳар 100 нафар носкашдан 1-2 нафари рак билан оғриши ҳақиқат. Бу жараён баъзи кишиларда 40-50 йил давом этса, баъзиларда атиги 3-4 йил давомида кечади. Инсон психологияси шундайки, хамма «Ушбу бало мени четлаб ўтади», деб фикрлайди. Шунинг учун ҳам улар ҳар йили «ажал лотереяси»да иштирок этишни канда қилмайдилар.

Хўш, нос нима сабабдан саратонга олиб келади?

Нос таркибини ташкил этган маҳсулотлар - тамаки, доғланмаган ёғ, сўндирилмаган оҳак - ҳар бири алоҳида канцероген (рак касалини чақирувчи) моддалар ҳисобланади. Киши кунига ўртача 7-10 марта нос чекса, бу кўрсаткич бир кунда 30 грамм, бир ойда 1 килограмм, 1 йилда 10-12 килограмм ва 30 йилда 300-350 килограммни ташкил қилар экан. Носни узлуксиз истеъмол қилиш тил остида, тилда ва оғиз тубида шиллиқ қобиқларида метаплазияга олиб келади. Бу жараён тил остида оқимтир доғлар пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Бу тиббиётда лейкоплакия, деб аталиб, дори-дармонга деярли таъсирсиз бўлиб, йиллар мобайнида ривожланиб боради ва рак олди касаллиги ҳисобланади. У оператив давони талаб этади, вақтида даволанмаса саратонга олиб келади.

Статистик маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида ҳар йили 45-50 киши нос чекиш оқибатида оғиз бўшлиғи аъзолари ракига чалинади. Ушбу тоифадаги беморларни даволаш кўп маблағ ва вақт талаб қилади. Муолажалардан сўнг атиги 40 фоиз беморларни асраб қолишга муваффақ бўламиз. Тузалган беморлар ҳам меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, ижтимоий ҳаётдан четланиб колишлари мумкин.

Энди ўйлаб кўринг, нос чекиш сизга керакми? Бундан нима ютасиз-у нималарни бой берасиз?..

Ўхшаш янгиликлар

  1. Охун 30 май 2020 02:07
    Рахмат бу маслахат учун мен хам нос чекаман 10 йил булди ошкозоним гастрит булди мен кузатдимки аксарият ошкозонида язваси бор инсонлар нос ёлки сигарета чекишади ёки доимий стрессдаги одамлар огрийди.Стрессга берилманг бу кассаликни онаси десаям булади у оркали келадиган кассаликлар жуда куп.Узингизди асранг сиз ота онангиз ва фарзантларингиз учун кераксиз.
  2. Sherzod kubayev 11 март 2020 02:01
    Lola opani gapiga 100%qushilaman bu dunyoda ichnasang ham chekmasang ham baribir ulasan qanchadan qacha yosh yigit qizlarni kuchada shunchaki moshina urib ketib ulyabdi ular hech qanday yomon odat qimaganku lekin yoshlay ulib ketyabdi usha prafessir menga aytsinchi nima zararmas bu hayotda insoni har bitta qilgan ishi nimagadur foyda bulsa nimagadur zararku kup vaysash ham zarar, NOS BU MILLIY TAOMLAR BUYICHA OSHDAN KEYIN 2-URNDA TURADI......
  3. Лола 17 феврал 2019 11:01
    нос саратонга олиб келса нимага фақат аёллар ракдан ўлади. Носкаш экела отдай кишнаб юраверишадию
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мутахассислар огоҳлантиради: Нос чекиш саратонга олиб келади