Мазкур видеолавҳа ва ундаги амалдорларнинг хатти-ҳаракатига вилоят ҳокимлиги изоҳ берди. Таъкидланишича, видеода ростан ҳам Сирдарё туман ҳокими ўринбосари бўлган. Ҳокимликнинг маълумотига кўра, ҳоким ўринбосари видео олинаётган вақтда туман ҳокими ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, у ерда туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, Сувоқова давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган. Ҳодиса тумандаги "Евро Азия" ресторанида содир бўлган. Маълум бўлишича, мансабдорлар ўтирган хонага раққосалар бирданига кириб келган ва бу уларга ёқмаган. Шундан сўнг уларнинг тезроқ чиқиб кетиши учун пул берилган. Ҳодиса юзасидан ресторан маъмурияти билан тушинтириш олиб борилган ва амалдорларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиб, намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилган.
Лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди, – дейилади ҳокимият хабарида.