Аввалроқ Сирдарё туманида амалдорлар ярим яланғоч ҳолдаги раққоса қизларга пул “қистиргани” акс этган видео тарқалган эди. Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги изоҳ бериб, унда видеодаги амалдорларга лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланиши маълум қилинган эди.
Хабар қилинишичича, Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев Шералиевич бугун, 14 июнь куни ўз аризасига кўра ишдан кетган.
Шунингдек, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ҳам бугуннинг ўзида ўз аризасига кўра ишдан олиниб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.