Самарқанд вилояти Жомбой туманида мактаб ўқувчилари синфхоналарни таъмирлашга мажбурлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, туманнинг 28-сонли мактабида таҳсил олувчилар шу ишга жалб қилинган. Вилоят халқ таълими бошқармаси бу бўйича суриштирув ишлари олиб боралётганини маълум қилди.
Бошқарма кейинроқ қўшимча маълумот беришини таъкидлаб ўтди.