Хусусан, Президент беморларга ҳаддан ортиқ кўп дори ёзиб бераётган шифокорларни танқид қилди.
Баъзи шифокорлар беморга ҳаддан ортиқ кўп дори ёзиб беради. Бунга қанақа эҳтиёж бор? Буларнинг ҳаммаси билимсизликдан. Сал ҳисоб-китоб қилсак докторлар ёзиб бераётган дориларнинг камида 50 фоизи бесамар эканини кўрамиз. Сал нарсага ҳам антибиотиклар тайинлашади, – дейди Шавкат Мирзиёев.