Аввалроқ Тошкентда ўтказилган рейдда 1 тоннадан ошиқ “Андижон музқаймоғи” истеъмолга яроқсиз бўлиб чиққани маълум қилинган эди.
Ушбу музқаймоқ асосчиси Ҳикматилло Мадраҳимовнинг маълум қилишича, пойтахтда аниқланган музқаймоқларнинг биронтаси ҳам уларга тегшили эмас. Унинг қўшимча қилишича, шундай “уддабурон” тадбиркорларнинг ҳаракатидан қочиш учун “Андижон музқаймоғи” бренди ва сотув аравачаси патенланган. Маълум қилинишича, тадбиркор айни вақтда 50 та ёшни иш билан таъминлаган.
Қўшимча қилинишича, яқин вақтлар ичида 40 та патентланган сотув аравачалари Тошкентга етказилади.