Самарқандда яшовчи 10 синф ўқувчиси инстаграмда актриса Асал Шодиева номидан аккаунт очиб, фуқаронинг пулини ўмарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. Нукусда яшовчи қизга “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номли аккаунтлардан ёзиб, унга танловда 200 минг сўм ютиб олганини айтган. Шундан сўнг фуқаро қиздан пластик картасининг коди ва паролини сўраб олиб, ичидан 600 минг сўмни “уҳлатган”. Эртаси куни, яъни шу йил 15 мартда қизнинг онаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Тезкор тадбир давомида Асал Шодиева қиёфасида остида аслида ким экани аниқ бўлган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.