Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида олинган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Унда йўл четига экилган арчалар Президент ташрифи якунлангандан сўнг қайта кавлаб олинаётгани акс этган.
Вилоят ҳокимлигининг изоҳ беришича, ушбу ҳолат ўша кўчанинг 50 метр масофасида рўй берган. Ободонлаштириш ходимлари арчалар яхши ўсиши учун уларни вақтинча соя жойга олиб турган ва сўнгра маълум вақт ўтгач арчалар жойига қайта экиб қўйилган.