Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Қорасарой ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасидаги чорраҳа реконструкция қилинади. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ хабар қилди.
Маълумотларга кўра, бу чорраҳада айлана кўринишидаги йўл ўтказгич ва туннель барпо қилинади. Туннель Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилларнинг тўғридан-тўғри, светофорсиз ҳаракатланиши учун имконият яратса, Қорасарой кўчасининг ҳар икки томонига қараб ҳаракатланиш учун йўл ўтказгичга чиқиш талаб қилинади.
Ҳозирча бу лойиҳанинг қачон қуриб битказилиши муддати маълум қилинмаган. Лойиҳанинг молиявий қиймати ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.