Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи 22 ёшли йигит жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит Андижон туманидаги адирда «Қизил китоб»га киритилган лочиннинг иккита боласини ушлаб олган. Сўнгра уларнинг бири учиб кетган ва йигитда бир донаси қолган. Тармоқларда йигит ўша битта қушни сотмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалгач масъуллар вазиятни ўрганган.
Таъкидланиишича, йигитга нисабатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ўша қолган битта қуш ҳам табиатга учириб юборилган.