Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида солир бўлган яна бир ҳолат видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тарқалган видеода одамлар баланд овозда гапираётганини ва метро вагонидан тезроқ тушишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Видеони тарқатганлар бу сафар метрода жиддийроқ вазият юз берганини маълум қилган.
“Toshken metropoliteni” УКнинг ушбу ҳодиса юзасидан маълумот беришича, поезд “Олмазор” бекатидан “Бекат-1” томон ҳаракатланаётган вақтда машинист носозликни пайқаб қолган. Шундан сўнг йўловчилар Олмазорга қайтарилиб, ўша ерда тушириб қолдириган. Унитар корхона келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб қолган.
Қўшимча қилинишича, ушбу ҳодиса 20 июнь куни соат 22:10ларда содир бўлган.