Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро ёлғон кўрсатма берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро «1Хвет»га май-июнь ойларида умумий ҳисобда 2100 доллар ва 3,5 млн сўм тикиб, ютқазиб қўйган. Шундан сўнг у ички ишларга мурожаат қилиб, юқорида келтирилган миқдордаги пули бор бўлган ҳамёнини ўғирлатиб қўйганини айтган. Зийрак ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари фуқаронинг ёлғон кўрсатмасини пайқаб қолган.
Эндиликда қиморбознинг ўзига нисбатан ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.