Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси янги қарор қабул қилди

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси янги қарор қабул қилди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси янги қарор қабул қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Афғонистондаги эпидемиологик вазият кескинлашаётганлиги сабабли ўзбек-афғон чегараси вақтинча ёпилган. Таъкидланишича, афғонистонлик фуқароларга туристик визалар бериш ва туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Комиссияининг маълум қилишича, ушбу чеклов вақтида қуйидаги фуқароларгина чегарадан ўта олади:

-дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;

-халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар;

-ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқаролари.

Шу билан бирга, чегарада коронавирусга экспресс тест топшириб, манфий натижа чиққанлар Ўзбекистонга киритилади. Агар ўзбекистонлик фуқарода тест натижаси мусбат чиқса у махсус клиникаларга даволаш учун юборилади. Агар афғонистонлик фуқарода мусбат натижа бўлса у мамлакатимиз ҳудудига киритилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси янги қарор қабул қилди