Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида шу йил 15-17 июнь кунлари “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди. Ана шу тадбир сабаб шаҳарнинг айрим кўчалари, хусусан “Навбаҳор” кўчаси транспорт ҳаракати учун ёпилган.
Айнан шу вақтда тез ёрдам машинаси чақирувга биноан ўша ҳудуддан ўтиши керак бўлган. Лекин ЙПХнинг икки нафар ходими транспорт воситасини ўтказмаган. Ушбу ҳолат акс этган видеолавҳа эса тармоқларда кенг муҳокама қилинган.
Аниқлик киритилишича, шу йил 21 июнь куни ўша икки нафар ходим эгаллаб урган лавозимидан озод этилган.