Мамлакатимизда эндиликда ниқоб тақмаган йўловчилар жамоат транспортларига чиқарилмайди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу қарор махсус комиссия томонидан тегишли ташкилотларнинг таклифига асосан қабул қилинган. Таъкидланишича, энди ҳайдовчи ва кондукторлар ҳамда метро кузатувчилари ниқобсиз шахсларни транспорт воситасига чиқармайди. Шу билан бирга, овоз кучайтиргичлар орқали фуқаролар мунтазам равишда огоҳликка чақирилади. Жамоат транспортлари сўнгги бекатда дезинфекция қилинади.
Шунингдек, вокзал ва аэропортларда ҳам карантин чоралари кучайтирилиб, дезинфекция ва тозалаш тадбирлари мунтазам амалга оширилади.