Аудио: Қашқадарёда мансабдор ишга кирмоқчи бўлган қизни “постель”га таклиф қилди

Аудио: Қашқадарёда мансабдор ишга кирмоқчи бўлган қизни “постель”га таклиф қилди
Қашқадарё вилоятида ишга кирмоқчи бўлган қизга “постель” таклиф қилинди. Бу ҳақда Насафньюс нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича,вилоятда яшовчи қиз Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасига ишга кирмоқчи бўлган. Лекин у ташкилотда 5 ой фаолият юритган бўлишига қарамай расман ишга олинавермаган. Шундан сўнг ташкилот раҳбари мухбир қизни Шаҳрисабздаги «Ёшлар фестивали»ни ёритишни таклиф қилиб, уни Қарши шаҳридан ўз машинасида олиб кетишини билдирган. Қиз унга рози бўлиб раҳбарнинг машинасида Шаҳрисабз томон йўл олган. Фурсатдан фойдаланиб қиз раҳбардан нега ҳалигача ишга қабул қилинмаганини сўраганда раҳбар унга «мен билан бир кеча қоласизми?» дея таклиф берган. Қиз мансабдорнинг ҳайдовчиси ёнида ушбу таклифни билдирганини эшитиб, нияти жиддий эканини англаган ва ўша ерда тушириб қолдиришни сўраган.

Нашрнинг ёзишича ҳодисадан сўнг қиз ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котибига бўлган воқеани айтиб берган. Бунга жавобан матбуот котиб бошқарма бошлиғининг укаси «катта жойда ишлашини» ва тинч юрмаса ўзига қийин бўлишини айтган.

Нашр мухбирлари матбуот котиб билан ҳам боғланганда у вазиятдан хабардор эканини, бу бўйича боқшарма бошлиғи билан гаплашганини ва масалани тўлиқроқ ўрганишини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 24 июн 2021 11:45
    Агар хакикат булса бу тунгиз махаллада кариндош уруги коллектив олдида кандай бош кутариб юради фарзандларичи уларни ер билан битта килдику
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Аудио: Қашқадарёда мансабдор ишга кирмоқчи бўлган қизни “постель”га таклиф қилди