Хабарингиз бор сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар сони ошиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда жамоат транспортларида ниқоб тақиш билан боғлиқ чоралар кучайтирилди.
Маълум бўлишича, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур ҳолатга нима сабаб бўлаётганини очиқлаган. Штаб аъзоси аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани ҳамда ҳавонинг қуруқлиги бунга сабаб бўлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қуруқ ҳавода вирус бемалол ҳаракат қилади ва бу касалликнинг инсон организмига тушишишга омил бўлади.
Убайдуллаева шунингдек, тўй-ҳашамлар, ҳар хил кўнгилочар тадбирлар кўпайиб кетганлиги ҳам касалланиш ҳолатининг кўпайишига сабаб бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.