Тошкент шаҳридаги йирик бозорларнинг бирида сифатсиз гўшт сотаётган фуқарога жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Эски жува” деҳқон бозорида фуқаро Ж.Т. тегишли ҳужжатларсиз сифатсиз 72,5 кг мол гўшти сотаётгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.