Навоий вилояти Хатирчи туманида эркак суриштирувчини “сотиб олмоқчи” бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 62 ёшли эркак қизи билан жинсий алоқада бўлган. Шундан сўнг қиз ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчисига оғзаки мурожаат қилган. Эркак ушбу ҳолатдан кейин шарманда бўлмаслик учун суриштирувчига 1 млн сўм таклиф қилган. Суриштирувчи эса ўз навбатида керакли органларга ушбу ҳолат ҳақида хабар қилган.
Хабар қилинишича, эркак айтган пулнинг 800 минг сўмини бераётганда ушланган. Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркак ЖКнинг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.