Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда инновация вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик вакили Алишер Абдуллаевнинг маълумот беришича, ҳозирги вақтда юртимизда коронавируснинг ҳиндча ва британча штамми тарқалмоқда. Ҳозирча ҳиндча штамм билан касалланганлар сони очиқланмаяпти.
Таъкидлаш жоиз, ҳиндча штамм хавфли ҳисобланади. Мутахассислар аввалроқ ушбу штамм юртимизга Россиядан кириб келганини айтган эди.