Хабарингиз бор Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси яратилган бўлиб, ундан айни вақтда инсоналрни коронавирусдан ҳимоя қилишда самарали фойдаланиб келинмоқда.
Таъкидланишича, мазкур вакцина коронавируснинг африканча (501Y.V2) ва британча (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олади ва бу илмий тасдиқланган.
Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси раиси Ли Ван Жун ва профессор Чен Фан Гу айни вақтда вакицнанинг “ҳиндча” штаммдан ҳимояси устида тадқиқотлар олиб бораётганини маълум қилган. Аниқланишича, ҳозирча натижалар ижобий ва бу бўйича ҳам яқин вақтлар ичида мақола чоп этилади.