Бу йил ҳам тест синовлари стадионларда ўтказиладими? ДТМ раҳбари жавоб берди

Бу йил ҳам тест синовлари стадионларда ўтказиладими? ДТМ раҳбари жавоб берди
Хабарингиз бор шу йил 20 июнь санасидан бошлаб абитуриентлар ОТМга кириш учун ҳужжатларни топширишни бошлади. Айни шу сабабга кўра эндиликда имтиҳонлар қандай тарзда ташкиллаштирилиши юзасидан саволлар туғилмоқда.

ДТМ раҳбари Мажид Каримовнинг таъкидлашича, бу йил ОТМга ҳужжат топширувчилар сони 1,6 млндан ортиқ бўлиши мумкин. Шу сабабга кўра имтиҳонларни 20 кунда якунлаш режалаштирилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда имтиҳонни ташкиллаштириш учун 2 та сценарий бўйича ишлар олиб борилмоқда. Агар эпидемиологик вазият яхши бўлиб турса имтиҳонлар ёпиқ биноларда ўтказилади. Бунинг учун 96 та бино тайёрланган бўлиб, у ерда бир сменада 47 мингдан зиёд абитуриент имтиҳон топшириши мумкин. Шунингдек, имтиҳонларни очиқ ҳавода ташкиллаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилаётгани таъкидланган. Агар шунга қарор қилинадиган бўлса 63 та стадион ва 2 та ҳиёбон тайёр тургани, у ерларда бир сменада 60 мингдан зиёд абитуриент имтиҳон топшириши мумкинлиги маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бу йил ҳам тест синовлари стадионларда ўтказиладими? ДТМ раҳбари жавоб берди