“Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди (+ФОТО)

“Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди (+ФОТО)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа Агентлик ва Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ўзбек халқ эртакларининг аудио талқинини яратиш орқали миллатимизнинг улкан маданий мероси, халқ оғзаки ижоди намуналарини келажак авлодга етказишдан иборат.

“Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди (+ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комилжон Алламжонов таъкидлаганидек, аудио эртаклар болалар учун нафақат қизиқарли воқеалар баёни, балки ота-оналарга баркамол авлодни тарбиялашда самарали педагогик восита вазифасини ўтайди. Болаларда яхшилик ва ёмонлик, хушмуомалалик, жасурлик ва бошқа ижобий хислатларни шакллантириш, салбий одатларнинг оқибатларини тушунтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Халқ эртакларининг аудио талқинини яратишда бир гуруҳ мутахассислар, жумладан, муҳаррирлар, таржимонлар, мусаҳҳиҳ ва руҳшунослар, актёрлар ҳамкорликда иш олиб борди. Тадбирда ўзбек халқининг севимли эртакларидан бири “Зумрад ва Қиммат”нинг аудио талқини намойиш этилди. Лойиҳа доирасида, ҳар ой якунида 10 та ўзбек ва рус тилларидаги эртаклар жамланган дисклар тақдим этилади.


Шунингдек, аудио эртакларни таълим жараёнига ҳам интеграциялаш, улардан ривожлантирувчи усул сифатида фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Профессионал студияда ёзилган аудио эртаклар мунтазам равишда махсус телеграмм каналда (https://t.me/bolalikkunlarimda) муайян вақтда бепул узатиб борилади.

Тадбирда мутахассислар мактабгача таълим вазирлиги билан амалга оширилган бу лойиҳа яхши самара беришини таъкидлади. Бу каби лойиҳа тизимли давом этади. Шунингдек, “Кўнгил кўзи” деб номланган лойиҳада кўриш имконияти чекланган болалар учун махсус китоблар яратиш режалаштирилган.


Келажакда болаларнинг чет тилларини самарали ўзлаштиришини йўлга қўйиш мақсадида аудио эртакларнинг инглизча версиясини ҳам тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди (+ФОТО)